Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан ҳамкорлик ўрнатилди
Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан англашув Меморандумини имзолади.
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Туркий дунё ва Евроосиё географияси бўйича қўшма илмий тадқиқотлар
Web of Science ва Scopus каби халқаро платформаларда мақолалар нашри
Симпозиум, семинар ва конференциялар ташкил этиш
Илмий-ташкилий салоҳиятни ошириш, стажировка дастурлари
Иқтисод, савдо, бизнес муҳит ва энергетика соҳаларида лойиҳалар
Учрашув якунида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини ошириш, биргаликда семинар ва тренинглар ташкил қилиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.