Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Озарбайжон Республикасининг Иқтисодий илмий тадқиқотлар институти (ESRI) билан ҳамкорлик ўрнатилди

14 Апрель 2025 17:49 578 Чоп этиш

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Озарбайжон Республикасининг Иқтисодий илмий тадқиқотлар институти (ESRI) билан англашув ва ҳамкорлик Меморандумини имзолади.


Ҳамкорлик доирасида тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни ўрганиш, товар бозорлари таҳлилини тайёрлаш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича илғор тажриба ва халқаро тажриба алмашиш, қўшма илмий ишларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech