Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.
Ҳамкорлик доирасида рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдоларини такомиллаштириш, табиий монополия соҳаларини тубдан ислоҳ қилишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, рақобат соҳасига самарали хорижий тажрибаларни жорий этиш ва миллий тизим билан уйғунлаштириш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.