Марказ ходимлари халқаро семинар-тренингда иштирок этди
2025-йил 15–16-апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Самарали бошқарув дастури” доирасида “Давлат хизматида стратегик режалаштириш: Модул VII – Мониторинг, ҳисобот ва баҳолаш” мавзусидаги ишчи семинар ташкил этилди.
Семинарда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари иштирок этиб, стратегик режалаштиришни мониторинг, ҳисобот ва баҳолаш орқали такомиллаштириш, шунингдек маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича халқаро тажриба билан танишдилар. Семинар якунланганда барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.