Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Садуллоевич Жумаев “Marketing” илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзолигига қабул қилинди

23 Апрель 2025 11:48 1671 Чоп этиш

Иқтисод фанлари доктори, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Садуллоевич Жумаев "Marketing" илмий, амалий ва оммабоп журнал таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди.

Marketing журнали — маркетинг, иқтисодиёт, тадбиркорлик ва шу каби соҳалардаги долзарб мавзуларга бағишланган замонавий илмий-амалий нашрдир. Журнал илмий жамоатчилик, ўқитувчилар, талабалар ҳамда соҳа мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, унда илмий тадқиқотлар натижалари, таҳлилий мақолалар ва амалий мисоллар чоп этилади. Нашр 2024 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган.

Шунингдек, "Marketing" журнали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.

Олимжон Садуллоевич Жумаевнинг таҳрир ҳайъатига қўшилиши Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази учун илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўз тадқиқотларини оммалаштириш ва касбий алоқаларни кенгайтириш имкониятларини яратади.

Журнал ҳақида қўшимча маълумотни расмий веб-сайт орқали олиш мумкин:
https://www.marketingjournal.uz

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech