Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янги тадқиқотлар, илғор ислоҳотлар йўлида ҳамкорлик

1 Май 2025 19:24 1315 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Прогрессив ислоҳотлар маркази билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандумини имзолади.

Ушбу меморандум доирасида қуйидаги устувор йўналишларда ҳамкорлик қилинади:
Монополияга қарши тартибга солиш ва рақобатни баҳолаш бўйича қўшма тадқиқотлар ва таҳлиллар олиб бориш, уларнинг натижалари асосида қонунчилик ва амалий механизмларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Давлат бошқаруви учун институционал ва технологик инновацияларни ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш;
Бозорларга киришдаги тўсиқларни аниқлаш ва рақобатни рағбатлантирувчи чоралар ишлаб чиқиш;
Таҳлилий ҳисоботлар, нашрлар ва маълумотлар алмашинуви орқали илмий ва амалий ҳамкорликни кучайтириш;
Монополияга қарши сиёсат бўйича халқаро тажриба алмашиш ва форум, семинар ҳамда конференциялар ташкил этиш;
Жамоатчиликни хабардор қилиш ва рақобат маданиятини оширишга қаратилган ахборот кампаниялари ўтказиш;
Миллий ва халқаро грантлар доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

Иқтисодий сиёсатдаги ҳар бир ижобий ўзгариш замирида чуқур таҳлил ва самарали ҳамкорлик ётади. Тарафлар бу келишувни амалий ҳаракатлар билан мустаҳкамлаб боришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Тарафлар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, конференциялар, форумлар, семинарлар уюштириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech