Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 09-10 апрель кунлари Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.
Ўқув курсларида: “Tошкент шахар сув таъминоти” АЖ, "Узбекгеофизика" АЖ, "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК ташкилот ходимлари иштирок этди.
Мазкур ўқув курслари доирасида, Нархларни тартибга солиш ва Давлат харидлари бўйича масъул ходимларига, декларация қилиш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши тартиблари, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда шартномаларни тузиш, келишиш ва унинг талабларига риоя қилиниши бўйича тегишли мисоллар билан тушунтиришлар берилди.
Ўқув курси якунида тингловчилар билан бирга , истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган эътирозлар муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди.