Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходими халқаро анжуманда иштирок этди

6 Май 2025 10:04 522 Чоп этиш

2025 йил 7–9 май кунлари Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтган ICN 2025 (Интернатионал Competition Network — Халқаро рақобат тармоғи) халқаро анжуманида марказимиз ходими, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти ва Буюк Британиядаги Рединг университети магистранти М.Мирзаева иштирок этди.

Мазкур нуфузли анжуманда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан рақобат агентликлари вакиллари, етакчи олимлар, иқтисодчилар ва ҳуқуқшунос экспертлар қатнашди. Тадбирда рақамли иқтисодиёт шароитида рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

М.Мирзаева Ўзбекистонда рақамли бозорларни тартибга солиш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан амалга оширилаётган илмий-амалий фаолият ҳақида тақдимот қилди.

Унинг маърузаси анжуман иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Шунингдек, у халқаро панель муҳокамаларда фаол иштирок этиб, йирик мутахассислар билан келгусидаги илмий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Марказимиз ходимларининг халқаро миқёсдаги бундай иштироки – илмий салоҳиятимизни юксалтириш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва Ўзбекистон рақобат сиёсатини глобал даражада илгари суришда муҳим аҳамият касб этади.

М.Мирзаевага келгуси фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram (https://t.me/ccprcuz) | Youtube (http://www.youtube.com/@ccprcuz) |www.ccprc.uz 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech