Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

16 Май 2025 14:40 689 Чоп этиш

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасидаги музокараларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев иштирок этди.

Йиғилиш доирасида Рақобат қўмитаси ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, институционал алоқаларни мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech