Марказ Маннҳеим Рақобат ва инновациялар маркази билан рақамли платформаларни тартибга солишни муҳокама қилди
Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Маннҳеим Рақобат ва инновациялар маркази директори, профессор Мартин Пайц билан онлайн учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида томонлар рақамли платформаларни тартибга солишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини белгилаб олдилар.
Учрашув якунида Марказ ходимлари учун рақамли платформаларни тартибга солишнинг замонавий ёндашувларига бағишланган ўқув семинарларини ташкил етиш тўғрисида келишувга эришилди.