Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси бўлиб ўтди.

27 Май 2025 17:11 551 Чоп этиш

Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга ега бўлдилар.

Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:
“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсадлари
Устун мавқе ва монополияни аниқлаш мезонлари
Монополияга қарши комплаенс тизими ва уни жорий этиш тартиби
Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар
Картел ва вертикал келишувлар, савдолардаги тил бириктириш ҳолатлари
Давлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобат қоидалари
Рақамли платформаларда бозор ҳукмронлиги ва унинг таҳлили
Биржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва назорат механизмлари

Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech