Халқаро ҳамкорлик
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Берген рақобат ҳуқуқи ва иқтисодиёти маркази (Bergen Center for Competition Law and Economics, BECCLE) томонидан ташкил этилган 9-йиллик Рақобат сиёсати конференциясида «Bergen Competition Policy Conference 2025» иштирок этди.
Мазкур конференцияда рақамли бозорларни тартибга солиш, устун мавқени суиистеъмол қилишга қарши курашиш, монополияга қарши механизмларнинг ижтимоий ва меҳнат сиёсати билан ўзаро алоқаси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Конференцияда халқаро экспертлар, етакчи университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари (Норвегия Иқтисодиёт мактаби, Пенсилвания университети ҳузуридаги Кэри юридик мактаби, Тулуза иқтисодиёт мактаби), шунингдек, Европа комиссияси ва AҚШ Федерал савдо комиссияси каби ташкилотлар иштирок этдилар.