Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Илм фан ва амалиёт интеграцияси

13 Июнь 2025 16:03 2220 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев бошчилигида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор ўқитувчилари ва илмий ходимлари ўртасида  “Илм фан ва амалиёт интеграцияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир қатнашчилари рақобат муҳитини баҳолаш, бозорларга киришдаги тўсиқларни бартараф этиш, давлат харидлари ва табиий монополияларни ислоҳ қилиш, минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда рақобат муҳитини ривожлантириш имкониятларини аниқлаш каби йўналишларда илмий ва амалий масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, томонлар рақобатбардошлик индекси, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини прогноз қилишда эконометрик усуллардан кенг фойдаланиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда грант лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча йўналишларида илмий фаолиятни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech