Бугун Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда "Science and Innovation" компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Марказнинг илмий-амалий журналини нашр этиш, минтақавий ва халқаро миқёсда конференциялар ташкил этиш, шунингдек, халқаро маълумотлар базаларида мақолалар чоп этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Учрашув якунида Марказ директори О.Жумаев ва "Science and Innovation" компанияси директори Б.Рустамов ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.