Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Иқтисод фанлари доктори Жумаев Олимжон Садуллоевич “Science and Innovation” халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди

30 Июль 2025 15:58 1885 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, и.ф.д О.С.Жумаев 2025 йил 25 июль санасидан бошлаб “Science and Innovation” халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси этиб тасдиқланди.

“Science and Innovation” – илм-фан, инновациялар ва замонавий технологияларга бағишланган халқаро илмий журнал бўлиб, унда фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари чоп этилади. Журнал илмий доиралар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган.

О.С.Жумаевнинг таҳрир ҳайъатига қўшилиши Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази фаолиятининг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда соҳадаги муҳим тадқиқотларни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.

 Журнал ҳақида батафсил маълумот: https://scientists.uz

#Олимжон Жумаев  #Science and Innovation  #ҳайъат аъзоси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech