Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Фармацевтика соҳаси ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди

7 Август 2025 11:49 1370 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Наманганда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу тадбир Марказ томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ўқув курслари тизимининг давоми сифатида ташкил қилинди.

Тренинг доирасида иштирокчиларга:
- “Рақобат тўғрисида”ги Қонун нормалари,
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги талаблар,
- “FAIR TECH” ахборот тизимида қайд этилаётган ҳуқуқбузарликлар,
- лицензия талаблари ва уларни тўғри қўллаш,
- референт нарх шакллантириш тизими,
- “Реклама тўғрисида”ги Қонун доирасидаги чекловлар
бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.

Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилди.

Рақобат сиёсатини жойларда самарали татбиқ этиш, соҳа вакилларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш мақсадида бундай ўқув курслари Республика ҳудудларида ҳам тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди

#Тадқиқотлари маркази  #Наманган  #Тренинг  #Фармацевтика  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech