Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.

11 Август 2025 09:26 6161 Чоп этиш

Ушбу келишув иқтисодиётнинг турли соҳаларида тажриба алмашиш, қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, давлатнинг самарали иқтисодий тараққиётига кўмаклашиш, рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда монополияга қарши қонунчилик ва амалиётни такомиллаштиришни мақсад қилади.

Шунингдек, ҳамкорлик доирасида иқтисодий кўрсаткичларни мунтазам таҳлил қилиш, илмий-амалий тадқиқотлар сифати ва долзарблигини ошириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган.

Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Халилулло Хамидов билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади.

#Рақобат сиёсати  #Олимжон Жумаев  #Макроиқтисодий тадқиқотлар

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech