Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ҳамкасбларимизга янги фаолиятларида муваффақият тилаймиз

11 Август 2025 09:00 518 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази салоҳиятли ва масъулиятли ходимларининг касбий ўсишини ҳар доим эътироф этади ва уларнинг кейинги фаолиятида ҳам юксак натижаларга эришишини тилаб қолади.

Шу кунларда жамоамизда самарали фаолият олиб борган икки ҳамкасбимиз муҳим давлат ташкилотларида ўз меҳнат йўлини давом эттираётганини мамнуният билан маълум қиламиз.

Қодиров Отабек Абдуходиевич – таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидаги фаолияти давомида марказнинг таҳлил йўналишини мустаҳкамлаш, долзарб иқтисодий тенденциялар бўйича ечим топиш ва марказ ички салоҳиятини оширишга ўзининг салоҳиятли ҳиссасини қўшди. У инсон сифатида ҳам, раҳбар сифатида ҳам самимий муносабати ва қатъиятли позицияси билан жамоада ҳурмат қозонган. Отабек Абдуходиевич эндиликда “Ўзбекистон товар-хомашё биржаси” АЖда бошқарма бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини давом эттиради.

Ҳамроев Жамшид Раҳимжанович – марказ бош илмий ходими сифатида илмий таҳлил, методологик ёндашув ва стратегик лойиҳаларда фаол иштирок этди. Унинг илмий салоҳияти, танқидий фикрлаши ва амалий тажрибаси марказимиздаги кўплаб ташаббуслар учун мустаҳкам асос бўлди. Жамшид Раҳимжанович эндиликда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш бошқармасига бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.

Бизнингча, бу ўзгаришлар – фақат кадрлар ҳаракати эмас, балки марказимизнинг илмий ва амалий салоҳияти бошқа тузилмаларда ҳам эътироф этилаётганининг исботидир.

Марказ жамоаси номидан Отабек Абдуходиевич ва Жамшид Раҳимжановичга янги меҳнат фаолиятларида улкан муваффақиятлар, тинимсиз илдамлаш ва юртимиз ривожи йўлида янада кенг имкониятларга эга бўлишларини тилаб қоламиз!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech