Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимларининг илмий мақолалари нуфузли иқтисодий нашрларда эълон қилинди.
Илмий котиб, PhD Сардор Турсунхўжаев – “Корхоналарда рақобат разведкаси тизимларини ривожлантиришда инновацион рақамли технологияларнинг ўрни” мавзусидаги мақоласи "Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт" журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.
Тўлиқ мақолани ўқиш:https://zenodo.org/records/16750169
Тадқиқотчи Дилором Юсупова – “Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи «Science and Practice» журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.
Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2951
Тадқиқотчи Мадаминжон Исроилов – “Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирлари шаклланиш ҳолати таҳлили” мавзусидаги мақоласи “Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар” журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.
Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2950/2753
Ҳозирги кунда Сардор Турсунхўжаев иқтисод фанлари доктори (DSc), Дилором Юсупова ва Мадаминжон Исроиловлар иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражаларини олиш учун илмий изланишлар олиб бормоқдалар.
Ушбу илмий тадқиқотлар мамлакатимизда соғлом рақобат муҳитини кучайтириш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ва саноат тармоқларида самарадорликни оширишга хизмат қилмоқда.
#Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт #Science and Practice #Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар