Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

29 Август 2025 18:47 623 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қўмита раиси Ҳ.Турахужаев сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.

Шундан сўнг соҳада ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада масъулият билан бажариб, фаолиятида юқори самарадорликка эришаётган бир гуруҳ Тадқиқотлар маркази фаол ходимлари, Қўмита раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

#Ватан учун, миллат учун, халқ учун!  #Тадқиқотлар маркази

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech