Илмий-амалий семинарлар давом этмоқда
Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Минтақавий иқтисодиёт кафедраси профессор-ўқитувчилари ва докторантлари иштирокида навбатдаги илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда мамлакатимизнинг минтақавий иқтисодий ривожланиш жараёнлари, рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор механизмларини такомиллаштиришда илмий ёндашувнинг аҳамияти тўғрисида фикр алмашилди.
Профессор ва тадқиқотчилар томонидан рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб масалалар, шунингдек, минтақавий иқтисодий таҳлилда замонавий методлардан фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилди.