10-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!
1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси – мамлакатимиз суверенитети ва миллий ўзлигимизнинг муқаддас рамзларидан биридир. Амалдаги қонунчиликка кўра, мадҳияга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир.
Мадҳия янграган ҳар бир паллада юракларда Ватанга муҳаббат, садоқат ва фахр туйғуси янада кучаяди, ҳар биримиз ўзлигимизни, миллий бирдамлигимизни янада чуқурроқ ҳис этамиз.
Ўзбекистон мадҳияси озод ва эзгу мақсадларни кўзлаган халқимизнинг улуғ садоси сифатида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт руҳини дунёга таратаверсин!
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази
|Telegram |facebook|instagram|
