SCIENCE AND INNOVATION AWARDS – 2025 йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институтлари топ-10 талиги эълон қилинди!
Мамлакат илмий ҳамжамияти учун энг нуфузли анъаналардан бирига айланган “Science and Innovation Awards – 2025” доирасида “Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти” номинацияси бўйича ТОП-10 талик эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳам ўрин эгаллади. Бу — марказнинг олиб борган илмий изланишлари ва амалий натижалари юқори баҳоланганидан далолатдир.
Марказ томонидан ишлаб чиқилган илмий ёндашувлар, бозор таҳлиллари, халқаро тажриба асосидаги методологиялар, шунингдек, илмий ҳамкорлик ва малака ошириш дастурлари марказнинг юртимиз илмий-маърифий маконидаги ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Марказ жамоасини ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз!
Илм-фан, инновация ва адолатли рақобат тамойилларини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
|Telegram |facebook|instagram|
