Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат сектор иштирокини кучайтиришга қаратилган навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди.

8 Январь 2026 14:00 1446 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари учун мўлжалланган махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Машғулотлар рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.

Мазкур ўқув курслари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech