Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати соҳасида билим ва тажриба алмашинуви давом этмоқда

13 Февраль 2026 09:00 107 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистрантлари иштирокида навбатдаги илмий-амалий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга рақобат муҳитини шакллантиришнинг замонавий ёндашувлари, бозорларда рақобат даражасини баҳолаш усуллари, рақамли иқтисодиёт шароитида янги бизнес моделларининг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг бозор муносабатларига таъсири бўйича кенг қамровли маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, мамлакатимизда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги қонунчилик янгиликлари ҳамда монополияга қарши тартибга солиш механизмларининг амалиётдаги аҳамияти муҳокама қилинди.

Давра суҳбати очиқ мулоқот, амалий мисоллар ва савол-жавобларга бой муҳитда ўтиб, магистрантларга назарий билимларини мустаҳкамлаш ва соҳадаги замонавий тенденциялар ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берди.

Бундай учрашувлар рақобат сиёсати соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ёш мутахассисларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech