Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати соҳасида навбатдаги илмий-амалий давра суҳбати ўтказилди

23 Февраль 2026 11:00 158 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистрантлари иштирокида “Рақобатнинг иқтисодий табиатини тизимли таҳлил қилиш” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда иқтисодий рақобатнинг мазмун-моҳияти, унинг бозор механизмидаги ўрни ҳамда ресурслар тақсимотидаги аҳамияти таҳлил қилинди. Рақобатнинг асосий қуроллари — нарх, сифат, сервис ва инновация, шунингдек уларнинг иқтисодий ўсишга таъсири муҳокама этилди.

Амалий қисмда SWOT таҳлили, Porter’нинг “5 куч” модели ва бошқа замонавий усуллар асосида кейслар кўриб чиқилиб, иштирокчилар рақобат муҳитини таҳлил қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

Давра суҳбати очиқ мулоқот руҳида ўтиб, магистрантларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ва таҳлилий салоҳиятини оширишга хизмат қилди.

Бундай учрашувлар малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech