Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янги ўқув қўлланма нашр этилди

3 Март 2026 09:55 72 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори и.ф.д О.Жумаев муаллифлигида “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” номли ўқув қўлланма нашр этилди.

Мазкур ўқув қўлланмада рақобат сиёсатининг назарий-методологик асослари ва амалий жиҳатлари тизимли равишда ёритилган бўлиб, унда рақобатнинг келиб чиқиши, шакллари ва тамойиллари, замонавий иқтисодиёт шароитидаги ўрни ва аҳамияти илмий таҳлил қилинган.

Шунингдек:
- рақобат концепциясининг мазмун-моҳияти;
- миллий қонунчилик талаблари асосида хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи ва устун музокара кучини аниқлаш мезонлари;
- Майкл Портер модели ва бошқа замонавий ёндашувлар асосида рақобат муҳитини таҳлил қилиш усуллари;
- компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиш механизмлари;
-  рақобатбардошликни таъминлашда давлатнинг ўрни ҳамда халқаро савдо ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган.

Қўлланма 70411201 — Marketing магистратура мутахассислиги талабалари, маркетинг соҳаси бўйича малака ошириш тингловчилари ҳамда рақобат сиёсати ва стратегик бошқарув масалаларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Ушбу нашр рақобат сиёсати соҳасидаги илмий-амалий билимларни мустаҳкамлаш, таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.

#ўқув_қўлланма

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech