Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди

12 Март 2026 10:03 725 Чоп этиш

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан 2025-йил якунлари бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Ақл марказлари”нинг таҳлилий рейтинги эълон қилинди. Мазкур рейтинг мамлакатимизда илмий-таҳлилий фаолият олиб бораётган марказларнинг очиқ манбалар асосидаги фаоллиги ҳамда жамоатчилик билан мулоқот даражасини баҳолашга қаратилган.

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Республикамизнинг ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди.

2025-йил давомида Марказ томонидан:
• 150 дан ортиқ илмий-таҳлилий материаллар эълон қилинди;
• расмий веб-саҳифага 22 мингдан ортиқ ташриф қайд этилди;
• Марказ материалларидан 400 дан ортиқ иқтибос келтирилди.

Мазкур натижа Марказ томонидан рақобат сиёсати, монополияга қарши тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида олиб борилаётган илмий-таҳлилий фаолият самарасининг яна бир эътирофидир. Марказ келгусида ҳам илмий тадқиқотлар ва таҳлилий ишланмалар орқали мамлакатимизда рақобат муҳитини мустаҳкамлаш, замонавий таҳлилий ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда очиқ экспертлик майдонини ривожлантиришга хизмат қилишда давом этади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech