Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Қўл пневматик насослари бозори таҳлил қилинди

25 Март 2026 12:17 478 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан қўл пневматик насослари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати:
2024 йилда 109 та корхона томонидан 16 та давлатдан жами 650 минг АҚШ долларлик (458 минг дона) қўл пневматик насослари импорт қилинган.

Импортнинг асосий қисми:
•  Хитой — 99%
•  Бошқа 15 та давлат — 1%

Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 58% тўғри келган.
Ўртача импорт нархи — 1 дона учун 1,4 доллар.
2024 йилда экспорт амалга оширилмаган.

Ички ишлаб чиқариш:
2024 йилда атиги 3 та корхона томонидан жами 11 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси:
Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80%дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса:
Қўл пневматик насослари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми жуда паст.
Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда.
Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech