Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Касбий салоҳиятни оширишга қаратилган ўқув дастурлари ишлаб чиқилди

26 Март 2026 14:56 238 Чоп этиш

Мазкур дастурлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 июлдаги “Маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари”га бағишланган тақдимотда берилган топшириқлар ҳамда Қўмита фаолияти бўйича ўтказилган муҳокама йиғилиши якунида тасдиқланган “Йўл харитаси” доирасида ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Қўмита тизими ходимларини ва бошқа муассасалар ходимларини даврий равишда касбга ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича илмий асосланган, халқаро стандартларга мос методик мезонлар ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этмоқда.

Ишлаб чиқилган ўқув дастурлари:
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини қабул қилишдан олдин рақобатга таъсирини баҳолаш;
- Рақобатга зид келишувлар, тил бириктириш ва инсофсиз рақобатга қарши курашишни такомиллаштириш;
- Реклама соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш механизмлари;
- Табиий монополиялар ва устун мавқега эга субъектлар томонидан суиистеъмол ҳолатларининг олдини олиш;
- Товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат муҳитини таъминлаш;
- Товар-хом ашё биржалари фаолиятини тартибга солиш;
- Танлов (тендер) савдоларида рақобатни таъминлаш, шаффофлик талаблари ва қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш;
- Иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тартибга солиш;
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари.

Ушбу ўқув дастурлари Қўмита тизими ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, рақобат сиёсатини самарали амалга ошириш ҳамда замонавий ёндашувлар асосида институционал салоҳиятни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech