Эшитиш аппаратлари бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан эшитиш аппаратлари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати:
2024 йилда 17 та корхона томонидан 12 та давлатдан жами 9,6 млн АҚШ долларлик (40,2 минг дона) эшитиш аппаратлари импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми:
⏺Дания — 33%
⏺Сингапур — 30%
⏺Малайзия — 14%
⏺Бошқа давлатлар — 23%
Энг йирик 3 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 76% тўғри келган.
2024 йилда 4 та корхона томонидан 6 та давлатга жами 2,8 млн АҚШ долларлик (16,6 минг дона) эшитиш аппаратлари экспорт қилинган.
Ички ишлаб чиқариш:
2024 йилда атиги 1 та корхона томонидан 2,9 млрд сўмлик (1,8 минг дона) эшитиш аппаратлари ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси:
Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 7,2% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Эшитиш аппаратлари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми паст. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
