Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Аккумулятор бозори таҳлил қилинди

30 Март 2026 12:58 235 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан аккумулятор бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати:
2024 йилда 27 та корхона томонидан 12 та давлатдан жами 19,9 млн АҚШ долларлик (943 минг дона) қўрғошинли аккумулятор импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми:
- Жанубий Корея — 42%
- Хитой — 27%
- Қозоғистон — 18%
- Бошқа давлатлар — 13%
Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 70% тўғри келган.
2024 йилда 4 та корхона томонидан 5 та давлатга жами 5,2 млн АҚШ долларлик (151 минг дона) қўрғошинли аккумулятор экспорт қилинган.
Ички ишлаб чиқариш:
2024 йилда 2 та корхона томонидан 478 млрд сўмлик (1,1 млн дона) қўрғошинли аккумулятор ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси:
Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 59,2% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Қўрғошинли аккумулятор бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш маълум даражада шаклланган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech