Домкратлар бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан домкратлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати:
2024 йилда 169 та корхона томонидан 18 та давлатдан жами 2,8 млн АҚШ долларлик (119 минг дона) домкрат маҳсулотлари импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми:
- Хитой — 88%
- Корея — 8%
- Бошқа давлатлар — 4%
Энг йирик 2 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 75% тўғри келган.
2024 йилда 3 та корхона томонидан 3 та давлатга жами 8 минг АҚШ долларлик (1,2 минг дона) домкрат маҳсулотлари экспорт қилинган.
Ички ишлаб чиқариш:
2024 йилда 3 та корхона томонидан 17,1 млрд сўмлик (1,2 минг дона) домкрат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси:
Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 1,0% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Домкратлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш жуда паст даражада шаклланган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
