Пластмасса мебеллар бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан пластмассадан тайёрланган мебеллар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати:
2024 йилда 311 та корхона томонидан 31 та давлатдан жами 3,9 млн АҚШ долларлик (1,4 минг тн) пластмасса мебеллар импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми:
- Хитой — 74%
- Тожикистон — 9%
- Эрон — 6%
- Бошқа давлатлар — 11%
Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 38% тўғри келган.
2024 йилда 24 та корхона томонидан 10 та давлатга жами 82 минг АҚШ долларлик (41 тн) пластмасса мебеллар экспорт қилинган.
Ички ишлаб чиқариш:
2024 йилда 17 та корхона томонидан 14,6 млрд сўмлик (1,2 минг дона) пластмасса мебеллар ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси:
Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 48,4% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Пластмасса мебеллар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш маълум даражада шаклланган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
