Тадқиқотлар маркази томонидан онлайн ўқув курси ташкил этилди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 февралдаги 44-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда масофавий (online) ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курс доирасида қарорнинг мазмун-моҳияти, хусусан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши механизмлар ҳамда рақобат муҳитини таъминлаш стандартлари бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Ушбу ўқув курсида:
Марказий банк, “Uzairways” АЖ, Экология қўмитаси, Олмалиқ КМК АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “ИЭС” АЖ ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг комплаенс йўналишидаги ходимлари фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.
Мазкур ўқув курслар давлат бошқаруви тизимида очиқлик, шаффофлик ва соғлом рақобат муҳитини таъминлашга хизмат қилади.
|Telegram |facebook|instagram|
