Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Йод ва йод бирикмалари бозори таҳлил қилинди

2 Апрель 2026 14:19 66 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан йод ва йод бирикмалари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 38 та корхона томонидан 13 та давлатдан жами 6,4 млн АҚШ долларлик (140 тн) йод ва йод бирикмалари импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми:
- Венгрия — 42%
- Германия — 28%
- Россия — 20%
- Бошқа давлатлар — 9%
Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 67% тўғри келган.
2024 йилда экспорт ҳолати мавжуд эмас.
Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 5 та корхона томонидан 21 млрд сўмлик (44 тн) йод ва йод бирикмалари ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 23,7% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Йод ва йод бирикмалари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш етарли даражада шаклланмаган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech