Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Монополияга қарши комплаенс бўйича 2 кунлик ўқув курси ташкил этилди

6 Апрель 2026 15:00 225 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича 2 кунлик ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.

Мазкур ўқув курси давлат органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech