Кремний диоксиди бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан кремний диоксиди бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 89 та корхона томонидан 17 та давлатдан жами 1,8 млн АҚШ долларлик (1 014 тн) кремний диоксиди импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми:
- Хитой — 81%
- Россия — 9%
- Германия — 7%
- Бошқа давлатлар — 3%
Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 71% тўғри келган.
2024 йилда 2 та корхона томонидан 2 та давлатга жами 12 минг АҚШ долларлик (69 тн) кремний диоксиди экспорт қилинган.
Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 2 та корхона томонидан 1,1 млрд сўмлик (88 тн) кремний диоксиди ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 8,5% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Кремний диоксиди бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми паст даражада шаклланган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
|Telegram |facebook|instagram|
