Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Дезинфекция воситалари бозори таҳлил қилинди

9 Апрель 2026 14:32 82 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан дезинфекция воситалари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 438 та корхона томонидан 38 та давлатдан жами 64 млн АҚШ долларлик (12,3 минг тн) дезинфекция воситалари импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 28% тўғри келган.
Хитой — 49%
Туркия — 19%
Россия — 11%
Бошқа давлатлар — 21%

2024 йилда 17 та корхона томонидан 5 та давлатга жами 1,9 млн АҚШ долларлик (527 тн) дезинфекция воситалари экспорт қилинган.

Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 26 та корхона томонидан 63 млрд сўмлик (3,1 минг тн) дезинфекция воситалари ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 20,8% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Дезинфекция воситалари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш етарли даражада шаклланмаган. Импорт юқори улушга эга бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech