Сирка кислотаси бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан сирка кислотаси бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 53 та корхона томонидан 12 та давлатдан жами 3,6 млн АҚШ долларлик (4,5 минг тн) сирка кислотаси импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 74% тўғри келган.
Эрон — 78%
Россия — 9%
Хитой — 8%
Бошқа давлатлар — 5%
Экспорт ҳолати: 2024 йилда 2 та корхона томонидан 2 та давлатга жами 21 минг АҚШ долларлик (21 тн) сирка кислотаси экспорт қилинган.
Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 6 та корхона томонидан жами 17 млрд сўмлик (895 тн) сирка кислотаси ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 16,7% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Сирка кислотаси бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми чекланган бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
|Telegram |facebook|instagram|
