Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар бозори таҳлил қилинди

16 Апрель 2026 13:31 131 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 129 та корхона томонидан 17 та давлатдан жами 20,5 млн АҚШ долларлик (8,5 минг тн) резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 50% тўғри келган.
Туркия — 53%
Хитой — 26%
Россия — 9%
Бошқа давлатлар — 12%

Экспорт ҳолати: 2024 йилда 6 та корхона томонидан 4 та давлатга жами 304 минг АҚШ долларлик (578 тн) резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Туркия (53%) ҳиссасига тўғри келган.

Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 8 та корхона томонидан жами 35 млрд сўмлик (1,8 минг тн) резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 18,6% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.


Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech