Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозори таҳлил қилинди

20 Апрель 2026 12:00 342 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 438 та корхона томонидан 29 та давлатдан жами 3,1 млн АҚШ долларлик (3,8 минг тн) термослар ва комплектланган вакуум идишлар импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 52% тўғри келган.
Хитой — 94%
Бошқа давлатлар — 6%

Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 1 та корхона томонидан жами 5,6 млрд сўмлик (121 тн) термослар ва комплектланган вакуум идишлар ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 3,1% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech