Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Пойабзалларнинг қуйи қисми (подошва) бозори таҳлил қилинди

21 Апрель 2026 10:30 181 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан пойабзалларнинг қуйи қисми (подошва) товар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 263 та корхона томонидан 15 та давлатдан жами 4,5 млн АҚШ долларлик (4,6 минг тн) пойабзалларнинг қуйи қисми импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 20% тўғри келган.
Хитой — 92%
Туркия — 6%
Бошқа давлатлар — 2%

Экспорт ҳолати: 2024 йилда 24 та корхона томонидан 9 та давлатга жами 260 минг АҚШ долларлик (40 тн) пойабзалларнинг қуйи қисми экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Қозоғистон (41%) ҳиссасига тўғри келган.

Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 17 та корхона томонидан жами 31 млрд сўмлик (3,7 млн жуфт) пойабзалларнинг қуйи қисми ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 37% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Пойабзалларнинг қуйи қисми бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech