Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Марказ мутахассислари томонидан гуруч бозори таҳлил қилинди

23 Апрель 2026 14:31 308 Чоп этиш

Бугунги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда барқарор нарх муҳитини шакллантириш ҳамда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотларига бўлган талабини қондириш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, гуруч маҳсулотини етиштиришдан тортиб уни якуний истеъмолчига етказишгача бўлган жараёнлар таҳлил қилинди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, мамлакатимизда гуруч маҳсулотига бўлган йиллик эҳтиёж тахминан 368 минг тоннани ташкил этади. Шу билан бирга, республикада етиштирилаётган гуруч ҳажми мавжуд талабни қоплаш имконини бермоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, гуруч бозорида:
- аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қондирилмоқда
- бозор маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси юқори
- импорт ҳажми нисбатан кам улушни ташкил этмоқда

Шунингдек, республикада етиштирилган шолининг асосий қисми Хоразм, Сирдарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Таҳлиллар давомида халқаро бозорлардаги гуруч нархлари ҳам ўрганилди. Маълумотларга кўра, дунёда гуруч нархлари давлатлар кесимида сезиларли фарқ қилмоқда. Айрим давлатларда энг паст нархлар кузатилса, Япония, АҚШ ва Канада каби мамлакатларда энг юқори нархлар шаклланган.

Шу билан бирга, иқтисодий моделлар асосида ўтказилган ҳисоб-китоблар гуруч нархларида кескин ўсиш тенденцияси мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда. Прогнозларга кўра, ташқи ва ички шоклар кузатилмаган тақдирда, яқин ойларда бозордаги нархлар барқарор сақланиши мумкин.

- Ички бозорда гуруч маҳсулотига бўлган талаб қандай шаклланмоқда?
- Импорт ва экспорт операциялари бозорга қандай таъсир кўрсатмоқда?
- Гуруч етиштириш таннархига қайси омиллар таъсир қилмоқда?

Ушбу саволларга жавоблар ва батафсил таҳлил билан сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.

Батафсил: https://www.ccprc.uz/uz/menu/21 

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech