Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

“Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” бўйича малака ошириш ўқув курси ташкил этилди

27 Апрель 2026 14:00 124 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари Юридик хизмат ходимлари учун “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” бўйича малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курс доирасида иштирокчиларга товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқе ва устун музокара кучи мезонлари, бозорга кириш тўсиқлари, бозор улушларини аниқлаш, монополияга қарши тартибга солиш амалиёти, картель келишувлар ва инсофсиз рақобат ҳолатлари, давлат харидлари ҳамда биржа савдоларидаги рақобат талаблари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Машғулотлар соҳада катта амалий тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилди.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.

Ўқув курси якунида Қўмита раиси ҳудудий органлар юридик хизмат ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида мазкур ўқув курсларининг мутахассислар учун нақадар муҳим экани, шунингдек улар зиммасида турган вазифаларнинг юқори аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланди.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech