Осма қулфлар бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази осма қулфлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 116 та корхона томонидан 11 та давлатдан жами 967 минг АҚШ долларлик (892 тонна) осма қулфлар импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 47% тўғри келган.
Хитой — 99%
Бошқа давлатлар — 1%
Экспорт ҳолати: 2024 йилда осма қулфлар экспорти амалга оширилмаган.
Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 2 та корхона томонидан жами 1,5 млрд сўмлик (15 тонна) осма қулфлар ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 1,6% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Осма қулфлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши жуда паст бўлиб, бозор импортга юқори даражада боғлиқ. Шу билан бирга, ички талаб мавжуд бўлиб, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
|Telegram |facebook|instagram|
