Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Эконометрик таҳлилларни такомиллаштиришда янги ҳамкорлик

7 Май 2026 12:00 30 Чоп этиш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти, академик Ш.А.Аюпов ҳамда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.С.Жумаев ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида замонавий илмий ёндашувлардан фойдаланиш, маълумотлар билан ишлаш сифатини ошириш ҳамда томонларнинг таҳлилий имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, ЎзР ФА В.И. Романовский номидаги Математика институти билан ҳамкорликда ички бозордаги нархларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда келгусидаги нарх тенденцияларини прогнозлаш масалалари бўйича амалий ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Учрашув якунида соҳага оид таҳлилларда эконометрик инструментлар, сунъий интеллект ҳамда математик моделлаштириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда фундаментал илмий-амалий тадқиқотларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech