Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Батарея зарядловчи қурилмалар бозори таҳлил қилинди

12 Май 2026 15:44 63 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан батарея зарядловчи қурилмалар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 608 та корхона томонидан 41 та давлатдан жами 11,6 млн АҚШ долларлик (3,1 млн тонна) батарея зарядловчи қурилмалар импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 50% тўғри келган.
Хитой — 98%
Бошқа давлатлар — 2%

Экспорт ҳолати: 2024 йилда 10 та корхона томонидан 10 та давлатга жами 44 минг АҚШ долларлик (1,1 минг тонна) батарея зарядловчи қурилмалар экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Чехия ҳиссасига тўғри келган.

Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 6 та корхона томонидан жами 1,5 млрд сўмлик (3,5 минг тонна) батарея зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0,1% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Батарея зарядловчи қурилмалар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши жуда паст даражада шаклланган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талаб юқори бўлиб, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech