Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Зинапоялар ва нарвонлар бозори таҳлил қилинди

14 Май 2026 14:45 53 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан зинапоялар ва нарвонлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра:

Импорт ҳолати: 2024 йилда 103 та корхона томонидан 15 та давлатдан жами 1,4 млн АҚШ долларлик (494 тонна) зинапоялар ва нарвонлар импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 56% тўғри келган.
Туркия — 38%
Россия — 27%
Хитой — 27%
Бошқа давлатлар — 8%


Экспорт ҳолати: 2024 йилда 3 та корхона томонидан 3 та давлатга жами 4,9 минг АҚШ долларлик (1,1 тонна) зинапоялар ва нарвонлар экспорт қилинган.

Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 8 та корхона томонидан жами 3,9 млрд сўмлик (111 тонна) зинапоялар ва нарвонлар ишлаб чиқарилган.

Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 18% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.

Хулоса: Зинапоялар ва нарвонлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст даражада шаклланган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талабнинг юқорилиги мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.


|Telegram |Facebook|Instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech