Глицерин маҳсулотлари бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан глицерин маҳсулотлари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 59 та корхона томонидан 18 та давлатдан жами 1,6 млн АҚШ долларлик (1,7 минг тонна) глицерин маҳсулотлари импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 70% тўғри келган.
Малайзия — 58%
Покистон — 24%
Хитой — 10%
Бошқа давлатлар — 8%
Тўйинганлик даражаси: ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: глицерин маҳсулотлари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши шаклланмаган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талабнинг импорт ҳисобига қопланаётгани мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
